Сурия президенти Башар Асад Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған юритаётган сиёсатни фашистик режим деб атади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, Ҳалаб Эрдўған учун ўз лойиҳасини (ИШИД - таҳр) сақлаб қолиш учун охирги умид ҳисобланади.

У терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар Сурияни йўқ қилиш мақсадида эканини айтган.

"Улар конституцион тузумни диний қоидалар асосидаги тузумга алмаштирмоқчилар", деган Асад.