Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Миландаги касалхоналардан бирига жойлаштирилди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, бунга 79 ёшли сиёсатчининг юрагидаги муаммо сабаб бўлди. Унинг авҳоли ҳозирда барқарорлашгани айтилмоқда.

У бир неча кун давомида шифохонада қолиши айтилмоқда.

Берлускони 1994-1995, 2001-2006 ва 2008-2011 йилларда Италия бош вазири лавозимларида ишлаган.

У Италия ҳукумати тепасида туриш бўйича фақат Бенито Муссолини ва Жованни Жолиттидан камроқ натижа кўрсатган. Берлускони айни вақтда мухолифатдаги "Олға, Италия" партияси раҳбари ҳисобланади.

Бундан ташқари, у Италиянинг энг бадавлат кишиларидан бири саналади. У суғурта компаниялари, банклар ҳамда медиа соҳасидаги компанияларда катта активларга эга. "Милан" хўжайининг бойлиги 2011 йили Forbes журнали томонидан 7,8 миллиард долларга баҳоланган.