«Бавария» ярим ҳимоячиси Себастьян Роде Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига ўтди.

25 ёшли футболчи янги жамоаси базасида тиббий кўрикдан ўтган ва 2020 йилгача тузилган шартномага имзо чеккан.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчининг трансфери «Боруссия» учун 12 миллион еврога тушиши маълум бўлганди.

Якунланган мавсумда Роде мюнхенликлар жамоасида бундеслиганинг 15 учрашувида майдонга тушган ва битта гол уриб, битта пас берган.

Футболчи янги жамоасидаги илк интервьюни берди.

«Мен болалигамдан «Боруссия» мухлисиман. Шунинг учун, ўзимнинг энг севимли жамоам сафига ўтганимдан жуда хурсандман. Том Тухель – класс даражадаги мутахассис. Мен бу чақирувга муносиб жавоб бераман», — дея Роденинг сўзларни келтиради Goal портали.