Буюк Британиядаги The Daily Mail нашри Англия премьер-лигасининг 2016-2017 йилги мавсумида фойдаланиладиган копток суратини намойиш қилди.

АПЛнинг янги тўпи Nike томонидан ишланган ва Ordem 4 номи билан аталган. Унда тўқ кўк ранг жилоланади, шунингдек яшил ва сиёҳранг ранглар.

Бундан олдинроқ, АПЛ жамоаларнинг либослари ташқи кўринишига жиддий ўзгариш киритилиши ҳақида хабар берилганди. Лига раҳбарияти футболканинг орқа қисмида чизиқлардан фойдаланишни тақиқлади. Мухлислар ва ҳакамлар футболчининг формасидан рақами ва фамилиясини осон аниқлаб олишлари учун шу қоида жорий қилинган.