2016 йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Олимпия ўйинларининг теннис бўйича саралаш тизими якунига етди.

Унга кўра, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон номидан 29 ёшли Денис Истомин иштирок этадиган бўлди.

Истомин 2012 йил Лондонда ўтказилган Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиб, дастлабки икки учрашувда ғалабага эришган ва учинчи учрашувда бўлажак финалчи Рожер Федерерга ютқазиб қўйган эди.

Маълумот учун, Денис Истомин Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) рейтингида 64-поғонани эгаллаб турибди.