РФ ҳарбий космик кучларининг Сурияда жанговар амалиётларни муваффақиятли ўтказгани, Россия жанговар қуролларига бўлган қизиқиш ва талабнинг кучайишига туртки берди, деб ёзмоқда Австриянинг Der Standard нашри.

«Россия, иттифоқчиси Башар Асадни қўллаб-қувватлаш билан Ғарбнинг бонг урган "қамал"идан чиқиш баробарида мудофаа саноатининг ўзига хос ташвиқотини ўтказди», — деб ёзади газета. 

Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар учун 500 млн евро атрофида маблағ кетгани тахмин қилинади. Аммо, ўтган йилнинг декабрь ойида биргина Жазоир билан 12дона Су-32 самолётини етказиб бериш бўйича имзоланган шартноманинг ўзи, ушбу харажатни қоплай олади. 

Таъкидлаш жоизки, Россия ҳарбий техникаси билан нафақат Жазоир қизиқмоқда. «Ростех» корпорацияси бош директори Сергей Чемезовга кўра, «Рособоронэкспорт»нинг буюртмалари қиймати 48 млрд долларга етган.

Россия қуролларини асосан Осиё ва Африка мамлакатлари, хусусан Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, Миср, Жазоир ва Эрон харид қилмоқда, деб ёзади Австрия газетаси.