Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 7 июнь куни Австриянинг Бад Вальтерсдорф шаҳарчасида Канадага қарши ўтказадиган ўртоқлик учрашуви арафасида Eurosport сайтида учрашув натижаси учун сўровнома ўтказилди.

Ўйин бошланишига ярим соат вақт қолгандаги натижаларга кўра, 75 фоиз иштирокчи ўзбекистонликларнинг ғалабасига ишонч билдирган. Айни вақтга келиб сўровномада қатнашганлар сони 295 нафар.

20 дақиқадан кейин бошланадиган ўртоқлик ўйинида Канада терма жамоаси қизил, Ўзбекистон терма жамоаси кўк либосда ўйнайди.

Канадаликлар бош мураббийи Бенито Флоро ва ўзбекистонликлар бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув учун таркибни маълум қилган.

Канада: 22.Стаматопулос, 3. Жеймс, 4. Якович, 5. Эдгар, 10. Ҳойлет, 12. Анри, 14. Пиет, 16. Арфилд, 20. Уиметт, 21. Ларин, 23. Акинделе

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 8.Сервер Жепаров, 9.Отабек Шукуров, 11.Игорь Сергеев, 13.Давронбек Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Акромжон Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.

Фото: daryo.uz