Германия ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчихонасининг ишончли вакилини бундестаг депутатлари томонидан 1915 йилда Усмон империясида арманлар геноцидини тан олишга  турк ҳукуматининг муносабати ҳақида суҳбатлашгани чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Суҳбат чоғида гап Германия ва Туркия ўртасидаги анъанавий яқин ва ишончли муносабатлар ҳақида кетди ва немис депутатларининг охирги гаплари бунга мос келмаслиги ва нотўғри қабул қилингани таъкидлаб ўтилди", деб айтилди ташқи ишлар вазирлигида.

Жумладан, гап Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг "арманлар геноциди тан олиниши ҳақидаги резолюцияни бундестагга кўриб чиқиш учун киритган немис парламенти депутатини турк миллати қонига мос келишини текшириш" таклифи ҳақида кетмоқда, чунки резолюция лойиҳаси муаллифи турк миллати илдизларига эга.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Туркиянинг арманлар геноциди ҳақидаги резолюция бўйича эътирозларини тушунарсиз деб айтганди.