Германияда қочқинларни қабул қилиш мақсадида ташкил этилган марказлардан бирида йирик ёнғин рўй берди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ёнғин вақтида ҳудудда 280 киши бўлган, улардан ҳеч бири жароҳатланмаган.

Бу ёнғин Дюссельдорфдаги кўргазмалар залида ташкил қилинган марказда рўй берган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Ёнаётган бино тасвирлари интернетда тарқалган.