Грециядаги қочқинлар сони бир кун ичида 5 мингдан 57 минг кишига етган. Мамлакат мулозимлари, БМТ уй-жой дастури доирасида ҳисоблаш ишларини олиб боришган ва қочқинлар сони рўйхатдагидан 10 баравар кўплигини аниқлашган, деб хабар қилади Associated Press.

Греция муҳожирлик хизматининг қайд этишича, шу пайтгача расман БМТ томонидан қочқинлар учун ижарага олинган уйларда истиқомат қилувчилар сони 5 700 киши бўлган. 

Муҳожирларнинг аксарияти Грецияда қолишни режалаштирмаган, аммо Болқон давлатлари ўз чегараларини ёпганидан сўнг, улар Грецияда қолишга мажбур бўлишган. 

Туркия, ЕИ билан келишувга мувофиқ, ўз ҳудуди орқали Грецияга ноқонуний ўтган муҳожирларни қайтариши лозим. Мазкур битимга эришилгунча, Туркиядан Грецияга 1 млнга яқин қочқин ўтиб кетган.