ХХР АҚШнинг институционал сармоядорларига илк маротаба 250 млрд юань (38 млрд доллар)лик квота тақдим этишга қарор қилди. Бу маблағлар Хитой қимматбаҳо қоғозларини харид қилиш учун сарф қилинади. Хитой марказий банки раҳбари ўринбосари И Ган, хитой-америка стратегик ва иқтисодий мулоқоти доирасида шу ҳақда маълум қилган. 

Хитой-америка стратегик ва иқтисодий мулоқотининг 8-давра суҳбати 6-7 июнь кунлари Пекинда бўлиб ўтди. Музокараларда, Америка томонидан АҚШ давлат котиби Жон Керри иштирок этган. 

"ХХР АҚШ билан ҳамкорликни юксак қадрлайди. Томонлар, Шимолий Америкада юандан фойдаланишни бирга тарғиб қилади", -деб қўшимча қилган И Ган.

2011 йили амалиётга киритилган RQFII механизми, хорижий компанияларнинг Хитой фонд бозорида сотиладиган акциялар ва бошқа қимматли қоғозларини харид қилиш учун асосий манба ҳисобланади. 2012 йили, Хитой қимматли қоғозлар назорати бўйича қўмитаси хорижлик сармоядорлар учун квотани 30 млрд доллардан 80 млрд долларга оширган эди.