Иордания ҳукумати фаластинлик қочқинлар лагери ҳудудига ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Иордания ҳукумати матбуот хизматида разведка идорасига ҳужум қилиш ҳодисаси ягона ҳолат бўлган, деб ҳисобланмоқда.

Таъкидланишича, қироллик хавфсизлик кучлари линияси бўйича Исроил билан ҳамкорлик қилади ва тез-тез ИШИД ва "Ал-Қоида" билан боғлиқ экстремистлар ҳужумлари нишонига айланади. 

Аввалроқ Иорданияда қочқинлар лагерида 5 киши ўлдирилгани маълум бўлганди. Ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар хавфсизлик кучлари ходими бўлган.