2016-йилнинг июнь ойида, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) TOEFL iBTнинг интернет талқинини ишлаб чиққан ETS ташкилотидан тест ўтказишга рухсат олди ҳамда TOEFL iBT тестларининг сертификатланган маъмурий марказига (CTAS – Certified Test Administration Site) айланди.

TOEFL (Test of English as a Foreign Language) – бу инглиз тили бўйича халқаро имтиҳон. TOEFLнинг асосий мақсади – инглиз тилиси она тили бўлмаганларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашдир. Ҳозирги пайтда TOEFL дунёнинг 130 мамлакатидаги 9 мингдан ортиқ олий ўқув юртларида тан олинади.

Қайд этиб ўтамиз, TOEFL ёки IELTS сертификатини зарур баллар билан тақдим этилиши (факультетларга қараб), Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига, шунингдек, Тошкент шаҳридаги хорижий олий ўқув юртларининг филиалларига ўқишга кириш учун асосий талаблардан бири ҳисобланади.

IUTдаги TOEFL iBT бўйича дастлабки имтиҳонлар 18-июнь ва 25-июнь кунлари ўтказилади. Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин - https://inha.uz/en/toefl/. IUTда TOEFL iBT имтиҳонини топшириш учун, ETSнинг (https://www.ets.org/toefl/ibt/register/) расмий сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.