Қашқадарёда ўтказилган “Юрт келажаги” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида 335 нафар иштирокчи архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар, тасвирий ва амалий санъат, адабиёт ва журналистика йўналишларида истеъдодини намойиш этди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар бермоқда.

Барча йўналишлар бўйича сараланган 33 нафар иштирокчи танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

  – Ёшлар мавзуси мен учун жуда қизиқарли. Ҳозир вилоят телевидениесида жамоатчилик асосида ёшлар ҳаётига оид лавҳалар тайёрлаяпман. Бугунги танловда истеъдод ва имкониятимни яна бир бор синаб кўрдим. Буни қарангки, ғолиблик менга насиб этди. Келажакда тележурналист бўлмоқчиман,– дейди танловнинг адабиёт ва журналистика йўналиши ғолиби Шоҳида Жўраева..