АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида расман илгари сурилиши учун делегатларнинг етарли миқдордаги овозига эга бўлди. Бу ҳақда Associated Press твиттерида хабар қилинган.

Эндиликда Клинтонда делегатларнинг 2383 овози бор ва у партиянинг 25—28 июль кунлари Филадельфияда бўлиб ўтадиган съездида АҚШ президентлиги учун расман номзод сифатида кўрсатилади.

Сенатор Бернли Сандерс делегатларнинг 1567 овозини йиққан.

Республикачилар партиясидан Дональд Трамп партия съездида президентлик учун расман номзод бўлиши май ойи охиридаёқ маълум бўлганди. У уч номзод орасида энг кўп овоз олди - 1240 делегат овози.