Қозоғистон ҳукумати, Ақтўбе шаҳрида содир этилган мудҳиш жиноятлардан сўнг, мамлакатда фаолият юритадиган қурол дўконларини ёпишни таклиф этмоқда, деб хабар қилган «Интерфакс».

«Ҳозирда, қурол дўконлари билан боғлиқ қонунлар тўпламига оид мавзулар муҳокама қилинмоқда. Уларни нафақат бир шаҳарда, балки бутун мамлакат бўйлаб тақиқлаш зарур», — деб баёнот берган «Нур Отан» ҳукмрон партияси раҳбари ўринбосари Мухтар Қул-Муҳаммад.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги иккита қурол сотувчи дўкон ва Миллий гвардия ҳарбий қисмига жангарилар ҳужумига оид 20дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган эди. Ҳужум қилган 13 нафар террорчи ўлдирилган, қолганлари қидирилмоқда.