Мексика таълим вазири Аурелио Нуньо мамлакатнинг 4 та ҳудудида иш ташлашларда иштирок этаётган 4,3 минг ўқитувчини агар улар яна ўз ишларига қайтмасалар, ўз ишларидан бўшатилишларидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

"Ўқитувчиларда бу огоҳлантиришларга жавоб бериш учун 10 иш куни бор, барча жараён 4 ҳафтани эгаллайди, бироқ биз улар бўшатилиб, уларнинг ўрнига бошқалар келадиган лаҳзагача борамиз", деб айтди Нуньо.

Нуньонинг таъкидлашича, Чьяпас, Оахака, Геррео ва Мичоакан штатларидаги "ноқонуний ва муддатсиз" иш ташлашларда ҳамма ўқитувчилар ҳам иштирок этмаяпти ва шунинг учун мактабларнинг кўпчилиги ишламоқда. Вазирнинг фикрича, ўқитувчиларнинг катта қисми ўз иш жойларини сотиш ёки мерос бўйича топшириш каби уларда мавжуд имтиёзларни йўқотмаслик учун касаба уюшмалари етакчиларига бошқа бўйсунмаяптилар.