Испания олий суди прокуратураси «Барселона» ҳужумчиси Неймарга нисбатан иш очмоқчи

Гап бразилиялик футболчи 2013 йилда «Сантос»дан каталонияликлар сафига ўтаётганида DIS инвестицион жамғармасига нисбатан фирибгарлик қилгани бўйича шубҳа ҳақида кетмоқда.

Прокуратура Неймар, унинг ота-онаси, «Барселона» ва «Сантос» клублари собиқ президентлари Сандро Росель ва Одилио Родригес, шунингдек, футболчининг отасига тегишга корхоналарга нисбатан айблов илгари сурилиши керак деб ҳисоблайди. 

Неймар ва унинг отаси жиноят кодексининг 286 ва 288 моддаларига биноан айбдор деб топилиши мумкин. Бу моддага кўра, айбдорга олти ойдан 2 йилгача қамоқ жазосига таҳдид солади.

DIS вакилларининг таъкидлашича, компания «Барселона» «Сантос»га тўлаган пулдан 40 фоизини олиши керак, лекин уларга 17,1 млн еврога теккан. Кейинчалик, каталонияликлар ҳужумчи учун 83,3 млн ерво тўлашгани маълум бўлган.

Аввалроқ суд бу иш бўйича Сандро Росель ва «кўк-анорранглилар»нинг ҳозирги раҳбари Хосеп Мария Бартомеуни оқлаганди.