Париж яқинидаги Сен-Дени коммунасида йирик ёнғин юз берди. Деярли бир уй буткул ёниб кетди. Нохуш воқеа оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳат олди. Жароҳатланганлардан 3 нафари ёнғинни ўчириш ва қутқарув операциясида иштирок этган ўт ўчирувчилар бўлди.

Жиддий куйиш жароҳатлари олганлар ва ис газидан заҳарланганлар шифохонага етказилганлар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришлари учун 3 соат керак бўлди. Ҳозир ёниб кетган бинода текшириш ишлари олиб борилмоқда, жароҳатланганлар қидирилмоқда. Воқеа сабаблари маълум қилинмаган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ёнғин юзасидан тергов бошлашган.