Lifehacker.ru сайти томондан инсоннинг тўғри овқатланиши ва соғлом яшаш тарзи ҳақида фойдали маслаҳатлар берувчи махсус ҳужжатли видеоролик тақдим этилди. Виеороликда муаллифнинг бевосита турли соҳа вакиллари билан суҳбат олиб бориб, тўғри овқатланишнинг фойдали жиҳатлари, нотўғри овқатланиш, айрим озиқ-овқат маҳсулотларига меъёридан ортиқ муккасидан кетиш, шунингдек, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилишнинг соғлиққа нақадар зиён эканлиги ҳақида очиб беришга ҳаракат қилган. 

Шифокорларнинг умидсиз тасаллисидан сўнг 150 кг вазнли 40 ёшли австралиялик тадбиркор Жо Кросс, 8 йил давомида қабул қилган хапдориларидан воз кечиб, шарбатсиққич сотиб олди. 

Энди у 60 кун давомида фақат янги мевалардан тайёрланган шарбатларни ичиб, сабзавотлар ва кўкатларни истеъмол қилиб, ушбу муолажа унинг соғлиғи ва ортиқча вазндан қутилишига қай даражада ёрдам беришини синаб кўришга аҳд қилди.