Яқин Шарқ мамлакатлари, минтақадаги вазият жиддийлашгани боис, ҳарбий қуроллар импортини кескин оширди, деб ёзмоқда The Guardian нашри, тадқиқот натижаларига таянган ҳолда. 

Ҳисобот 2013 йил маълумотларига асосланиб тузилган. Унга мувофиқ, бир йил ичида қурол етказиб бериш ҳажми 342 млн доллардан 630 млн долларга чиққан.  БАА ва Саудия Арабистони бу соҳада минтақанинг етакчи давлатлари бўлди. Аммо, қайд этиш жоиз, ушбу давлатларнинг савдо соҳасидаги шаффофлиги унчалик ҳам ошкора эмас.
 
Экспорт қилувчи давлатлар рўйхатида, енгил қуроллар сотиш бўйича АҚШ етакчи ҳисобланади. У, 2013 йили 1,1 млрд долларлик ўқотар қурол сотган. Ундан сўнг, Италия (644 млн доллар) ва Германия (557 млн доллар) юқори савдо кўрсаткичига эга. Ушбу 3та давлат ҳиссасига жаҳон қурол-яроғ экспортининг 40 фоизи тўғри келади. 

Россия ўқотар қуроллар экспорти бўйича 499 млн доллар билан 8-ўринда туриши баробарида бир йилда 99 млн долларлик қурол харид қилади.  

Газетанинг таъкидлашича, бу рақамлар, савдо жараёнининг ошкора эмаслиги боис, жаҳон қурол-аслаҳа бозорининг ҳақиқий ҳажмини кўрсатмайди. Бундан ташқари, қуроллар савдоси Сурия, Ироқ ва Ливиядаги можароларга нақадар салбий таъсир этаяпти?, деган савол кун тартибига чиқади.