2016 йилнинг 8—9 июнь кунлари Таллин шаҳрида Ўзбекистон-Эстония вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ва Эстония ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида бўлиб ўтадиган музокаралар кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларга доир масалалар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.