ЖЧ-2018 3-саралаш босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австриядаги йиғин доирасида Канада терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Анчагина қизиқарли кўриниш олган беллашувда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки ва охирги 15 дақиқалари Ўзбекистоннинг кичик устунлиги остида ўтди. Бу вақтда Сергеев ва Шомуродов бир мартадан яккама-якка вазиятлардан фойдалана олишмади. Канада эса ўзи устунликка эришган биринчи бўлимнинг ўртасида "стандарт"дан ҳисобни очди.

62-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўйиннинг 81-дақиқасида Акрам Комилов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Шу тариқа Самвел Бабаяннинг 8та ўйиндан иборат ғалабали сериясига якунига етди.

Ўзбекистон – Канада 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 20 Эдгар, 1:1 – 62 Шомуродов, 1:2 – 81, Комилов (автогол).
Ўзбекистон – Лобанов, Кримец (Азамов, 46), Ҳошимов (Муҳаммадиев, 60), Комилов, Тўхтахўжаев, Соҳибов, Жепаров (Ҳасанов, 77), Шукуров, Гейнрих (Ҳамдамов, 69), Шомуродов (Қутибоев, 84), Сергеев.
Канада – Стаматопулос, Эдгар (Жексон, 81), Уимет, Якович, Жеймс (Витория, 14), Арфилд, Пьет, Хойлетт (Петрассо, 81), Анри, Акинделе (Ҳабер, 60), Рикеттс (Ҳьюм, 69).
Огоҳлантириш: Соҳибов (67).