Барселонадаги қариялар уйида истиқомат қилувчи Анна Вела Испаниянинг энг ёши катта кишиси дея эътироф этилди, деб хабар қилган The Local. 

У 114 йил 221 кунни ортда қолдирган.

Бундан ташқари, Вела Испанияда қачонлардир яшаган энг қари киши ҳамдир. Европанинг узоқ умр кўраётган кишилари рўйхатида Анна иккинчи ўринда бўлиб, 116 ёшли итальян аёли Эмме Моранодан 2 йилга ёшроқ.  

Вела 1901 йил 30 октябрида Қордобада таваллуд топган. 1940 йилда у Барселонага кўчиб ўтган. Анна бу ерда тикувчи бўлиб ишлаган. Айни вақтда, рекордчи кампир 88 ёшли қизи билан қариялар уйида истиқомат қилади. 

Нашрнинг қайд этишича, испанияликлар узоқ умр куриш бўйича дунёда етакчи ҳалқлардан биридир.