Агар Суриянинг ҳукумат жангчилари Раққани эгаллашса, бу ҳозирда шаҳарни назорат қилаётган ИШИД жангчиларидан кўра яхшироқдир, деди АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонер.

Навбатдаги брифингда журналистлар ундан АҚШ ИШИД пойтахти саналадиган Раққа шаҳрининг Асад ҳукумати жангчилари томонидан озод қилинишига қандай муносабат билдириши ҳақида сўрашди.

"Мен улар Пальмирани озод қилишганида нима деган бўлсам, бу ҳолатга ҳам худди шундай фикр билдираман. Бу у ерда ИШИД бўлганидан кўра яхшироқ, аммо бу жуда яхши дегани эмас", - дейди у. 

Тонер Сурия жангчиларининг Раққага ҳужум қилиш режалари тўғрисидаги хабарни тасдиқлай олмаслигини айтган.

"Мен ИШИД билан кураш бўйича коалиция ҳудуд узра назоратни қайта тиклаш, Раққанинг транспорт артериялари, алоқа ва таъминот йўналишларига зарба беришга ҳаракат қилаётган Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлашини айтишим мумкин, холос", - деди Тонер.

Унинг сўзларига кўра, "барча ҳаракатлар давом этмоқда ва тан олишимиз керакки, бу узоқ жараёндир". 

У шунингдек Россия ва Эронни Дамашққа босим ўтказишига чақирди. 

"Умид қиламизки, Россия ва Эрон уларга босим ўтказишади", - деди Давлат департаменти вакили.