Шимолий Корея раҳбарияти яна плутоний ёнилғиси ишлаб чиқаришни бошлашга киришди, деб маълум қилди АҚШлик юқори лавозимли амалдор. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Шимолий Кореяда юз бераётган барча нарса хавотир уйғотади. Улар Йонбендаги 5 мегаваттли реактордан ишлаб бўлинган ёнилғини олиб, уни совутиб, қайта ишловчи қурилмага жойлаштиришади. Улар айнан шу йўл билан аввалги ядровий синовларни ўтказиш учун плутоний олишган. Шу тариқа улар бу жараённи такрорламоқдалар", деб айтди амалдор.

Амалдор, шунингдек, аввалроқ МАГАТЭ Шимолий Кореяда плутоний ишлаб чиқариш аломатлари мавжудлиги ҳақида айтган хабарини тасдиқлади.