Номаълум шахслар 8 июнь куни тонгида Ақтўбе вилояти ҳудудидаги ёзги оромгоҳга ҳужум қилишган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Владимир Жумаканов маълум қилди. Бу ҳақда Kapital.kz хабар берган.

"Бугун маҳаллий вақт билан соат 8:06да оқ рангли Lada автомобили оромгоҳ олдида тўхтаган ва ундаги кишилар силлиқ стволли милтиқлардан қўриқчиларни ўққа тутган", дея маълумот берган Жумаканов мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев билан суҳбатда.

Бу ҳужум қидирувда бўлган эктремистлар томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда.

Бундан олдинроқ, Ақтўбеда 5 июнь куни содир этилган терактлар ижрочиларидан яна бири қўлга олингани, 6 нафар экстремистни қидириш ишлари давом эттирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

МХҚ вакили билан суҳбат вақтида Назарбоев барча жангариларни бартараф этишга кўрсатма берган.