Америка Кубоги — 2016 турнирининг иккинчи турида ҳам Колумбия терма жамоаси ғалабага эришди. Парагвайга қарши кечган баҳс 2:1 ҳисобида якунланди ва бу ғалаба колумбияликларга А гуруҳидан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда гуруҳдан чиқиш имконини тақдим этди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Карлос Бакка ҳисобни очди, 30-дақиқада Хамес Родригес иккинчи голни урди.

71-дақиқада Виктор Айяла жавоб голи муаллифи бўлди. Парагвайликлар вазиятни ўзгартира олишмади, ўйиннинг охирги 10 дақиқасида улар бир киши кам бўлиб ўйнашди - Оскар Ромеро 3 дақиқа ичида 2 марта огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди.

Эндиликда Колумбия 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўйинда колумбияликларга енгилган АҚШ 2-турда коста-рикаликларни йирик ҳисобда енгди ва иккинчи ўринга жойлашди. Парагвай ва Коста-Рика ҳисобида биттадан очко мавжуд. АҚШ кейинги учрашувда Парагвайни енгиб,  Колумбия Коста-Рикага мағлуб бўлса ҳам ўринлар ўзгармайди, ўзаро учрашувда колумбияликлар устун келгани буни таъминлайди.

Колумбия – Парагвай 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 12 Бакка, 2:0 – 30 Хамес, 2:1 – 71 Айяла.
Колумбия – Оспина, Сапата (Мина, 90), Диас, Арьяс, Мурильо, Перес (Селис, 58), Торрес, Хамес, Куадрадо (Морено, 87), Кардона, Бакка.
Парагвай – Вильяр, Гомес, Самудио, Вальдес, да Сильва, Альмирон, Пирис (Айяла, 46), Ортис, Ромеро, Лескано (Санабрия, 67), Бенитес (Бенитес, 46).
Огоҳлантиришлар: Мурильо (45), Лескано (63), Ромеро (79).
Четлатиш: Ромеро (81).