АҚШ президенти Барак Обама, Нью Жерси штатидаги праймериздан сўнг, Америка президентлиги учун Вермонт штатидан номзод Берни Сандерс ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга қўнғироқ қилган. 

Президент Обама Клинтон хоним билан мулоқотида, уни демократлар партиясидан номзод сифатида илгари суриш учун лозим бўлган овозни тўплашга эришгани билан қутлаган. 

Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, Обама шунингдек, иккала номзодни ҳам, демократларга куч берган ажойиб сайловолди кампаниясини ўтказгани билан олқишлаган. 

Давлат раҳбари сенатор Сандерс илтимосига кўра, уни Оқ уйда қабул қилади ҳамда "сайловолди жараёнларида пайдо бўлган ва Америка ишчи оиласи учун катта аҳамиятга молик муаммолар хусусида фикр алмашади".

Собиқ биринчи хоним, уни АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди сифатида илгари суриш учун етарли овоз тўплай олгани аввал хабар қилинган эди. Эндиликда, Демократларнинг 25-28 июль кунлари Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтадиган умуммиллий съездида унинг номзоди расман илгари сурилади.