Барак Обама ва Мадонна Жимми Фэллоннинг шоусига ташриф буюришади.

Обама учун бу The Tonight Show'даги  биринчи иштирок бўлади. Мадонна эса бу шоуга охирги марта 2015 йилнинг апрель ойида бир нечта қўшиқ ижро этиб, ўзини стендап жанрида синаб кўриш учун келган. 

Ўзининг президентлик муддати давомида Обама "Жимми Киммел жонли эфирда", "Дэвид Леттермэн билан кечки шоу", The Daily Show ва "Кольбер ҳисоботи" каби дастурларда иштирок этган, бироқ Фэллоннинг The Tonight Show'сига ҳали келмаганди. 

АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама бир неча маротаба ушбу кўрсатув меҳмони бўлган.