Яқин беш йил ичида фонд бозорлари ўсиши муносабати билан камида 100 миллион долларга эгалик қилувчи кишиларнинг молиявий аҳволи янада ўсиши кутилмоқда, деб хабар беради Bloomberg Boston Consulting Group ( BCG) тадқиқотига асосланиб. 

Ушбу тоифага кирувчи кишиларнинг умумий молиявий аҳволи йилига 9,5 фоизга ўсиб боради ва 2020 йилда 224 триллион долларни ташкил қилади. Агар 2015 йилда миллиардерларга тегишли дунё бойликларининг улуши 47 фоиз даражасида бўлган бўлса, ҳозирда у 52 фоизгача кўтарилади. 

Инвестицион фаолиятдан келувчи даромадларнинг қисқаришига дуч келган  UBS Group AG, Credit Suisse Group AG ва JP Morgan Chase & Co. каби банклар ўта бой кишилар ва уларнинг компанияларига хизмат кўрсатишга ўтиб олишди, бу банклар уларга юзлаб миллион долларларга консультациялар ва кредит линиялари таклиф этишади. 

Бундан ташқари, BCG ҳисоботига кўра, офшор молиявий марказлари активларининг умумий қиймати 2015 йилда 3 фоизга ўсиб, 10 триллион доллардан иборат бўлди. Европа ва Шимолий Америка инвесторларининг баъзилари пулларни ўз мамлакатларига қайтараётган бир пайтда, жисмоний шахслар ўз молиявий ҳолатларига сиёсий ва иқтисодий таъсирдан қочишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳонгконг ва Сингапурда қайд этилган офшор активлари ҳар йили тахминан 10 фоизга ошиши кутилмоқда.