Қанотли ракеталар ташишга мўлжалланган Россия сув ости кемаси Шимолий денгизда ушланган, деб хабар бермоқда Sky News. У НАТО кучлари томонидан қўлга олинган бўлиб, айни дамда Британиянинг HMS Kent катта кемаси томонидан кузатувда олиб кетиляпти. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Қироллик ҳарбий денгиз кучларининг хабар беришича, гап Kilo синфига мансуб бўлган 877 «Палтус» ёки «Варшавянка» лойиҳаси ҳақида бормоқда.

HMS Kent кемасининг қўмондони Даниэль Томаснинг маълум қилишича, рус сув ости кемаси НАТО кучлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида қўлга олинган. Унинг қўшимча қилишича, бундай хатти-ҳаракатлар қироллик ҳарбий-денгиз флоти учун одатий ҳолдир.