Дубай раҳбарияти 2020 йилгача дунёдаги энг катта концентрланган қуёш энергияси заводи қурмоқчилигини эълон қилди. Бундай заводнинг ишлаш принципи оддий қуёш электр станциялариникидан фарқ қилади. Қурилиш жойида Куёшнинг осмондаги ҳаракатини кузатиб, унинг нурларини марказий коллекторга йиғувчи махсус ойналар ўрнатилади. Коллекторда иссиқлик энергияси сувга узатилади ва уни буғга айлантиради, буғ эса ўз навбатида буғ турбиналарини ҳаракатга келтиради. 

Дубай электр энергия вазирлиги қурилиш режасида 5 та блок кўрсатилганини маълум қилди. Улардан биринчиси халқаро маслаҳатчилар томонидан кўриб чиқилмоқда. 

Ҳозирда Дубайда бир киловатт-соат электр энергия 15 центга яқинни ташкил қилади, янги электр станция фойдаланишга топширилгач, нархни 8 центгача тушириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг аниқ қиймати ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ  5000 МВт лик электр станция қурилиши тахминан 13 млрд долларга айланиши айтилган. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши атмосферага чиқариладиган ис гази ҳажмини йилига 6,5 млн тоннага камайтиришга имкон беради. 

2013 йилда 2020 йилгача мамлакатда истеъмол қилинадиган электр энергиянининг 7 фоизгачасини қайта тикланувчи манбалардан ишлаб чиқаришни бошлаш режаси эълон қилинганди. Ўшанда БАА пойтахтидан жануб томонда 100 МВт лик концентрланган қуёш энергияси заводи қурилган. Айнан шундай заводларнинг қурилиши унда кунбўйи энергия ишлаб чиқариш имкони борлиги билан шартланган.