Vision of Humanity мутахассислари дунёнинг энг хавфли мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот натижалари ташкилотнинг расмий сайтида чоп этилган. 

Бугунги кунда дунёнинг энг хавфли мамлакати сифатида Сурия қайд этилган. Иккинчи ўринни Жанубий Судан, учинчи ўринни эса Ироқ эгаллади.

Шунингдек, биринчи ўнталикка Афғонистон, Покистон ва Украина ҳам киритилди. 10-ўринни Конго Демократик Республикаси эгаллади. Ундан кейинги 11-ўриндан Россия Федерацияси жой олди. 

Энг хавфсиз мамлакат сифатида эса Исландия тан олинди. Иккинчи ўринда эса Дания қайд этилган. Илк ўнталикка Канада, Чехия, Австрия, Швейцария ва Португалия каби мамлакатлар ҳам киритилди. 

Таҳлил чоғида кўплаб мезонлар - масалан, қўшнилар билан муносабатлар сифати, оғир қурол-яроғлар сони, ҳарбий харажатлар, ўлим даражаси, сиёсий репрессиялар ва сиёсий тартибнинг барқарорлиги ҳисобга олинди.