Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған парламент депутатларини дахлсизликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Бу қонуннинг қабул қилинишини президент томонидан қўллаб-қувватланувчи Туркия адолат ва тараққиёт партияси илгари сурди. Қонунга қарши чиқаётганларнинг фикрича, қонун тузумга қарши чиқаётганларни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлашда айблаш бўйича тақиб қилишга мўлжалланган. 

Май ойида қонуннинг қабул қилинишига 550 нафар парламентарийдан 376 нафари овоз берганди.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Туркиянинг депутатларни дахлсизликдан маҳрум қилиш қарори юзасидан хавотир билдирганди.