Флоридада табиатни қўриқлаш хизмати ходимлари оғзида инсон танаси аъзоларининг қисмлари борлиги тахмин қилинган аллигаторни отиб ўлдиришди. Бу ҳақида Fox 13 хабар берди. 

Полициянинг хабар беришича, қутқарув хизматига қўнғироқ орқали бир кишини судраб кетаётган аллигатор ҳақида маълум қилишган. Кейин Хантер кўлидан номаълум кимсанинг жасади олиб чиқилган. 

Жасад бир кун сувда бўлган. Экспертиза олдидаги вазифа - сувдан жасади олиб чиқилган кишининг ўлими сабабини аниқлаш (яъни у тимсоҳ ўлжасига айланганми ёки бошқа сабаб туфайлими?).

Бундан бир неча кун аввал полицияга кўл ёнида кийимлар сочилиб ётгани тўғрисида хабар берилган. Қўнғироқ қилган киши яқин орада тажовузкор аллигаторнинг кезиб юрганини айтган. Ўшанда аллигаторни топа олишмаганди.