Расмий Пекин, Америка айғоқчи самолётининг "хавфсиз" ушланишига оид хабарни жиддий ўрганиб чиқишни таклиф этмоқда. 

Аввалроқ, CNN телеканали Пентагондаги манбасига таянган ҳолда, АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг RC-135 разведка самолёти Шарқий Хитой денгизидаги халқаро ҳаво кенгликларида Хитойнинг J-10 қирувчи самолёти томонидан ушлангани хусусида ахборот берган эди. Америка ҳарбийлари хитойлик учувчининг ҳаракатларини хавфли, деб баҳолаган. 

"Америка, ўз ҳарбий айғоқчи самолётларининг Хитой яқинидаги парвозларида муғомбирлик қилмоқда. Хитойлик ҳарбий учувчилар ҳар доим қонун доирасида ҳаракат қилишган, улар ўзларини профессионалдек тутишади, мажбуриятни ҳис этишади", — деб маълум қилган ХХР мудофаа вазирлиги "Хуаньцю шибао" газетасига. 

17 май куни юз берган худди шундай ҳодиса Вашинг