Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги ёш оила уларнинг ҳаёт йўллари улар бир-бирлари билан шахсан танишгунларигача туташганини аниқлашди. Лю Йикин ўз онасини 16 йил аввал суратга олинган эрининг суратида аниқлади. Бу ҳақда People's Daily Online маълум қилди. 

Йикиннинг айтишича, у буни ўз эрининг суратларини тўйларигача бир ҳафта қолганда кўздан кечираётганда аниқлаган.

2000 йил билан саналанган суратлардан бирида (унда аёлнинг эри 14 ёшда бўлган), у таниш қиёфани кўрган. Аёл эрининг ортида ёрқин қизил рангдаги курткада онаси турганини кўрган.

Кўринишича, 2000 йилда Йикиннинг эри ўзининг бўлғуси қайнонаси билан бир вақтда Уси шаҳридаги Будда ҳайкалига экскурсияга боришган.

Шундан кейин Лю ўшанда онаси сафардан олиб келган суратни топган. Унда аёл худди биринчи суратдагидек алфозда турган бўлган.

Аниқланишича, Люнинг эри ва онасининг ўша сафарда олган чипталари ҳам сақланиб қолган бўлиб, уларда қўйилган саналар ҳам мос келган.

Ушбу воқеа Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида оммалашиб кетди, мамлакат аҳолиси эса бунда хайрли ишора кўрди: кўринишича, бўлғуси эр-хотиннинг учрашуви "тақдири азал томонидан битилган бўлган".