АҚШнинг собиқ биринчи хоними Ҳиллари Клинтон ўз сайловчилари олдида чиқиш қилиб, АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзод бўлиш имкониятини қўлга киритгани ҳақида эълон қилган. 

"Оғир ва жиддий курашимиз натижасида, биз Америкадаги энг баланд ва қаттиқ "шиша том" (АҚШда шаклланган ва аёл кишиларнинг олий давлат лавозимларини эгаллашига қарши нуқтаи-назар)ни барбод қилдик, -деб қайд этган Клинтон. - Биз барчамиз Демократик номзодга ойдинлик киритдик. Америка тарихида илк бор, аёл киши, мамлакатнинг асосий партияларидан бирининг Қўшма Штатлар президентлиги учун номзоди бўлади".

Аввал хабар берилганидек, АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон, ўзининг демократ рақиби  Вермонт штати сенатори Берни Сандерс устидан қозонган ғалабаси нашидасини сурмоқда. Клинтон бешта штатдан иккитасида рақибини ортда қолдирган бўлса, яна бирида сезиларли илгарилаб кетган. Сандерс атиги битта штатдаги праймеризда Клинтон хонимдан устун келган. 

АҚШ собиқ давлат котиби шунингдек, миллиардер Дональд Трамп ўз характеридан келиб чиқиб, Американи бошқара олмаслигини айтган. У, Нью Йоркдаги тарафдорлари олдида шундай фикрларни билдирган. 

"Дональд Трамп ахлоқи сабаб, АҚШ президентлиги учун муносиб эмас. У, нафақат Америка ва Мексика ўртасида девор қурмоқчи, у америкаликларни бир-биридан айирмоқчи", - дея ишонч билдирган Ҳиллари.