Фуқаро Омон Салмоновнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жияни жинот кўчасига кириб, озодликдан маҳрум этилади. Орадан маълум вақт ўтгач эса О.Салмонов пойтахтимиздаги кафелардан бирида ёши олтмишдан ошган Маъруф Шерматов билан танишиб қолади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Ўзаро суҳбат пайтида жияни ҳақида сўз очади. М.Шерматов илгари фирибгарлик ортидан судланган бўлиб, бу “ишни ҳам бажариб беришга қурби етажагини” айтади. Омон унинг таклифига рози бўлади. Шундан сўнг М.Шерматов бу муаммо 6 минг АҚШ долларига битишини айтади.

Унинг гапларига лаққа тушган О.Салмонов орадан уч-тўрт кун ўтгач, минг АҚШ доллари келтириб беради. Лекин келишилган муддатда унинг иши битмайди. Ҳар сафар М.Шерматовга қўнғироқ қилганида пулнинг қолганини ҳам олиб келса, иши ҳал бўлишини такрорлайверади. 

Фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритмоқчи бўлган М.Шерматов СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда жабрланувчидан 5 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди фирибгарнинг қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди