Канадалик эркак тунги сайр вақтида шимини йўқотиб қўйди ва  Reddit фойдаланувчиси шарофати билан уни қайтариб олди. Бу ҳақида CBC News хабар беради.
Эркак 80 ёшли бувисининг юбилейини  нишонлаш учун Галифаксга ташриф буюрган эди. Туғилган кундан сўнг у жиянлари билан сайр қилгани чиқади.  

Эртаси куни эса у меҳмонхонада уйғонгач, шимни йўқолиб қолганини  сезади. Шимда унинг телефони ва ҳамёни бор эди. Меҳмонхона ходимлари унинг шимсиз келганини аниқлаб беришди.

Шунда у  Reddit сайтида бўлган воқеани ёзиб, фойдаланувчилардан шимни топишга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Мурожаат қилинган кундан бир кун ўтгач, фойдаланувчилардан бири шимни топганини ва уни меҳмонхона маъмуриятига ҳамён ҳамда телефон билан қайтариб берганини хабар қилган. 

Reddit — 2005 йилда ишга тушган ижтимоий янгиликлар сайти.