Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Мустақиллик партияси етакчиси Найжел Фараж билан ўтказган мунозараларида баёнот беришича, ЕИдан норозилик ундан чиқишга сабаб бўлиши керак эмас, акс ҳолда «Буюк Британия» «кичик Англия»га айланиб қолади, деб ёзмоқда The Independent.

"Мен, агар чиқсак, иқтисодиётимизга зарар етишидан хавотирдаман. Чунки, биз муҳим бозорни қўлдан чиқарамиз. Шунга кўра, ўйлайманки, британияликлар Найжел Фаражнинг«кичик Англия» бўйича таклифини маъқуллаш ўрнига, Буюк Британия учун курашиши лозим", — деган бош вазир.

Кэмероннинг фикрича, ЕИ билан Буюк Британиянинг ташкилотдаги имтиёзли аъзолигига оид янги келишувларга эришилиши, мамлакат тараққиётига ижобий таъсир этмоқда. 

Дэвид Кэмерон май ойи охирларида, Буюк Британиянинг ЕИ таркибида қолиши унинг миллий манфаатларига жавоб беришини айтганди. 

23 июнь куни Бирлашган қиролликнинг Иттифоққа аъзолигига ойдинлик киритувчи референдум бўлиб ўтади.