Кениялик маймун бутун бир мамлакатни электр қувватисиз қолдирди. Бу ҳақда 8 июнь куни Reuters хабар бермоқда.

Мамлакатнинг асосий электр узатувчиси бўлмиш KenGen компаниясининг маълум қилишича, жонивор “Гтару” ГЭС биноси томига чиқиб олади ва у ерда ўзини ушлай олмай пастга қулайди. У тўғри трнсформатор устига келиб тушади ва бунинг натижасида электр қуввати узилиб қолади.  «Ушбу ҳодиса сабабдан бутун мамлакат бўйлаб исроф бўлган электр манбаи 180 мегаваттни ташкил этди», — дейилади маълумотда.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ушуб станция ёввоий жониворлардан ҳимоя тариқасида турли ўтиб бўлмас тўсиқлар билан ўралган. Аммо бу маймун тўсиқлардан қандай ўтганлиги номаълум. Компаниядагиларнинг хабар беришича, воқеа тафсилотлари мукаммал ўрганилади.
Маймуннинг ўзи эса тирик қолган. Уни Kenya Wildlife Service жониворларни ҳимоя қилиш давлат ташкилоти олиб кетган.