АҚШнинг Теннесси штати суди 63 ёшли эркакни уч нафар қизини қулликка сотгани учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, ушбу жиноий ишни кўриб чиққан округ судьяси Ронни Гир бу ҳодисани “ҳаётида кўрган энг мудҳиш жиноят”, дея баҳолаган. Қизларнинг онаси ҳам жиноий шерикликда айбланган ва 18 йил қамоқ жазоси билан жазоланган. Улар қизларини болалар порнографиясида суратга тушишга мажбурлашган.

AP берган маълумотларга кўра, Теннесси прокуратураси ушбу иш юзасидан 2011 йилнинг февраль ойидан шуғулланади. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, қизларнинг ёши 12,14 ва 16 бўлган.