АҚШ президентлиги учун Демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон Нью-Мексико штатида ўтказилган праймеризда (бирламчи сайловлар) ғалаба қилмоқда. Бу ҳақда АР хабар тарқатган.

Демократларнинг бирламчи сайловлари Нью-Мексикодан ташқари Калифорния, Монтана, Нью-Жерси ва Жанубий Дакотада ўтади, Шимолий Дакотада эса кокуслар — партия фаоллари йиғилишлари бўлиб ўтади. Демократлар 806 делегатни саралаб олади, шулардан 546 нафари — Калифорниядан, 142 нафари — Нью-Жерсидан.

Кампаниянинг охирги куни 14 июнь бўлади — ўшанда бирламчи сайловлар Колумбияда ўтказилиб, миллий съезд учун охирги 45 делегат сайланади.

Биринчи босқич якунлангач, 25-28 июль кунлари демократлар Филадельфияда (Пенсильвания штати) ўтказиладиган съездда партиянинг АҚШ президентлиги учун расмий номзодини илгари суришади. АҚШнинг собиқ биринчи хоними учун праймериз қуруқ расмиятчилик, холос. Ҳиллари Клинтон шу пайтга қадар 2383 сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришган — бу расман президентликка номзод кўрсатилиши учун етарли ҳисобланади.