Москванинг ЦСКА жамоаси янги стадиони очилишида «Челси»га қарши ўйнайди. Бу маълумот The Times томонидан келтирилган.

Қайд этилишича, лондонликлар жамоаси ёзда АҚШ бўйлаб турне ўтказади, шу билан биргаликда август ойида «армиячилар»нинг стадиони очилишида иштирок этади.

Бундан олдинроқ, ЦСКА ўзининг янги стадионида Россия Суперкубоги учун «Зенит»га қарши ўйнаши ҳақида хабар берилганди. Суперкубок учрашуви 23 июлга белгиланган.