Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев баёнотига кўра, Ақтўбедаги террористик хуруж сохта диний радикал оқим аъзолари томонидан содир этилган бўлиб, улар хориждан кўрсатма олишган, деб хабар қилмоқда Оқўрда матбуот хизмати. 

Айни вақтда, мазкур жиноят бўйича суриштирув ишларини республика бош прокуратураси олиб бормоқда. 

"Жиноятчиларнинг барчаси, қонунга мувофиқ жазога тортилади. Мавжуд маълумоттларга кўра, террорчилик ҳаракатини радикал кайфиятдаги сохта диний оқимлар аъзолари, хориждан олинган кўрсатмага мувофиқ амалга оширишган", -деган президент Назарбоев. 

Унинг фикрича, давлат сиёсати ва қонунларининг либераллигидан фойдаланганлар давлат мустаҳкамлигини синаб кўрмоқчи бўлишган. 

Ақтўбе воқеаларидан сўнг кўрилган тезкор чоралар натижасида жиноятга алоқадорликда гумон қилинаётган 8 киши қўлга олинган эди. 

8 июнь куни, Ақтўбеда яна бир киши террорчилик ҳаракатини содир этишда гумон қилиниб ҳибсга олинган.