Нью-Йорк раҳбарияти шаҳар кўчаларидан бирини вақтинчалик афсонавий боксчи Муҳаммад Али номи билан ўзгартирди. Али 3 июнда 74 ёшида вафот этди.

"Бугун биз шаҳримиз марказида буюк инсонга ҳурмат бажо келтирмоқдамиз. У шаҳар кўчаларидан бири унинг номи билан аталишига муносибдир", деб Нью-Йорк мэри Билл де Блазио айтган сўзларни келтириб ўтди The Telegraph нашри.

Кўча шаҳар кенгаши маъқуллагандан ва мэр томонидан тегишли қарор имзолангандан кейин доимий асосда ўзгартирилади.