Яқин йилларда Германия яна беш юз мингга яқин сурияликка бошпана бериши мумкин, деб ёзмоқда Süddeutsche Zeitung нашри Миграция ва қочоқлар масалалари бўйича федерал бошқарма маълумотларига таянган ҳолда. 

Гап айни вақтда Германияда бўлиб турган қочқинларнинг қариндошлари ҳақида бормоқда. Биринчи навбатда, бошпана олганларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ота-оналарига эътибор берилади. 

Бироқ федерал маъмурият оилаларнинг бирлашуви, суриялик қочқинларнинг сони 3-4 марта кўпайишига оид хавотирларни инкор этган. 

Таъкидланишича, бошпана беришга оид қонунчилик меъёрларининг ўзгартирилиши туфайли, қочқинларнинг яқинлари аста-секинлик билан Германияга кириб кела бошлайди. Бу, ўз навбатида, мамлакат муҳожирлик юкини пасайтиради. 

Германия йил бошидан бери 200 минг муҳожирни қабул қилгани аввал хабар қилинган эди.