Қозоғистон пойтахти Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Йиғилишда Ўзбекистон мудофаа вазири биринчи ўринбосари Шавкат Норматов, Хитой мудофаа вазири Чан Ваньцюань, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо, Қозоғистон мудофаа вазири Имангали Тасмагамбетов иштирок этди.

Мудофаа вазирлари учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фикрлар алмашишди ва ШҲТ давлатлари ўртасида бу соҳада ўзаро ҳамфикрликнинг юқори даражасини таъкидлаб ўтдилар.

"Халқаро террорчилик ва диний экстремизмнинг ўсиб бораётган шароитларида мудофаа вазирлари ташкилот ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги биргаликда саъй-ҳаракатларнинг уйғунлашгани муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқдалар", деб айтилди хабарда

Учрашув, шунингдек, иштирокчилари "Тинчлик миссияси-2016" қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машғулотларига тайёргарчиликни муҳокама қилдилар. 

ШҲТ давлатлари мудофаа вазирларининг кейинги учрашуви 2017 йилда яна Қозоғистонда ўтказилади.